Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси мудири

Усманов Маъруфджон Рустамович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 dan 16:00 гача
  •  Телефон: +998932350877
  •  Электрон почта: m-usmonov@samdu.uz

Биография

1974 йил Самарқанд вилояти Булунур туманида туғилган

1992 йил Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги №31 умумий ўрта таълим мактабини битирган

1993-1997 йиллар Самарқанд Давлат университети География факультети талабаси

1997-2003 йиллар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекстон Миллий университети сиртқи аспирант изланувчиси

1997-2003 йиллар Самарқанд Давлат университети Иқтисодий география кафедраси ассистенти

2003-2005 йиллар Самарқанд Давлат университети Иқтисодий география кафедраси доценти

2005-2009 йиллар Самарқанд Давлат университети Табиий фанлар факультети декан ўринбосари, География бўлими бошлиғи

2009-2015 йиллар Самарқанд Давлат университети Иқтисодий география кафедраси мудири

2016-2018 йиллар Самарқанд Давлат университети География кафедраси доценти

2019-2020 йиллар Самарқанд Давлат университети Ижтимоий-иқтисодий география кафедраси доценти

2020 йилдан Самарқанд Давлат университети Ижтимоий-иқтисодий география кафедраси мудири

География факультетида Ижтимоий-иқтисодий география кафедрасида 1961 йилда очилган. 1961-1963 йиллар мобайнида кафедрани С.Буренко бошқарган. 1963 йилдан кафедра мудири Ф.Б.Бахрийев бўлган. Бу вақтда ёшлардан М.Х.Халимов, М.У.Умаровлар Москва Давлат университетига аспирантурада ўқиш учун юборилган. Улар аспирантурани муваффақиятли тугатиб, фан номзоди илмий даражасини олиб қайтган. 1965-1975 йиллар давомида кафедрани М.Х.Халимов бошқарган. Шу йиллар давомида С.Абдуллайев ва Г.Ашуровлар Тошкент Давлат Университетида проф. З.М.Акрамов раҳбарлигида, М.К.Халимова Самарқанд Давлат Университети профессори А.С.Йефимов раҳбарлигида номзодлик диссертасиясини ёқлаган. 1975-1981 йиллар мобайнида кафедра мудири Г.Ашуров бўлган. 1981-1999 йиллар давомида ижтимоий-иқтисодий география кафедраси мудири вазифасини Т.Ж.Жумабойев бажарган. Бу вақтда Н.Х.Маматқулов Москва Давлат Университетида, М.А.Кадиров ва Х.Т.Халилова Тошкент Давлат Университетида номзодлик диссертасияларини ёқлаб келди. 2000-2009 йиллар мобайнида кафедрани Н.Х.Маматқулов бошқарган. 2003 йилда Тошкент Давлат Университетида профессор А.С.Солийев раҳбарлигида М.Р.Усмонов, 2006 йилда О.Мухамедов номзодлик диссертасияларини ёқлаган.

2009-2015 йилларда кафедра мудири вазифасини М.Р.Усмонов бошқарган. 2015 йилда табиий география ва ижтимоий-иқтисодий география кафедралари қўшилди. 2018 йил август ойида Ижтимоий-иқтисодий география кафедраси яна ташкил этилди. 2018-2019 йилда кафедрани г.ф.н. досент М.А.Кадиров бошқарди. 2020 йилдан бугунги кунгача М.Усмонов бошқариб келмоқда.

2018 йилда Европарламентнинг “ЕРАСМУС МУНДУС СИЛК РОАТЕ” гранти асосида Л.Ибрагимов дунёнинг топ 500 таликка кирадиган Алехандру Иоан Cуза университетида PhD диссертатсиясини ҳимоя қилди. Айнан шу дастур асосида М.Усмонов 6 ой давомида шу университетда илмий стажитовкада бўлди.

Кафедрада профессор А.А.Абдулқосимов, доцент М.А.Кадиров, доцент Т.Ж.Жумобойев, доцент М.Р.Усмонов, доцент А.Х.Равшанов, доцент Л.З.Ибрагимов, доцент О.Л.Муҳамедов катта ўқитувчи О.Х.Қувондиқов, асс Ў.Б.Бадаловлар ишламоқдалар.

Ҳозирги вақтда доцент М.А.Кадиров, доцент М.Р.Усмонов доцент А.Х.Равшанов, доцент Л.З.Ибрагимовлар докторлик диссертасияси устида иш олиб бормоқда.

Кафедра профессори А.А.Абдулқосимов доцент М.А.Кадиров, доцент А.Х.Равшанов, доцент Л.З.Ибрагимов, доцент М.Усмоновлар томонидан дарсликлар, ўқув қўлланма, ўқув-услубий қўлланмалар, монографиялар чоп этилган.

Ижтимоий-иқтисодий география кафедраси профессор-ўқитувчилар таркиби, штат бирлигида

Ўқитувчи Ф.И.Ш

Лавозими

Штат бирлиги

Изоҳ

Асосий штатда

1

Усмонов М.Р.

Кафедра мудири, доцент

1

 

2

Абулқосимов А.А.

Профессор

1

 

3

Жумабойев Т.Ж.

Доцент

0,75

 

4

Кадиров М.А.

Доцент

1

 

5

Ибрагимов Л.З.

Доцент

1

 

6

Муҳамедов О.Л

Доцент

1

 

7

Бадалов Ў.Б.

Ассистент

1

 

8

Бердиқулов Ф Б.

Кабинет мудири

1

 

Ўриндошлик асосида

1

Равшанов А.Х.

Доцент

0,25

 

2

Қувондиқов О.Х.

Катта ўқитувчи

0,25