Оптика кафедраси мудири

Шарифов Ғайрат Набиевич

  • Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +998912976212
  • электрон почта: ngayrat@rambler.ru 

Биография

1996-2000 йиллар  - Самарқанд давлат университети талабаси;
2000-2002 йиллар -  Самарқанд давлат университети магистранти;
2002-2003 йиллар - Самарқанд шаҳар маиший хизмат касб-ҳунар коллежи физика фани ўқитувчиси;
2004-2006 йиллар - Самарқанд Давлат архитектура қурилиш институти қошидаги академик лицейи физика фани ўқитувчиси;
2007-2008 йиллар - Самарқанд олий ҳарбий автомобил қўмондонлик муҳандислик билим юрти физика фани ўқитувчиси;
2009-2011 йилар - Самарқанд давлат университети оптика ва спектроскопия кафедраси аспиранти;
2012-2015 йиллар - Самарқанд давлат университети оптика ва спектроскопия кафедраси кабинет мудири;
2015-2020 йиллар - Самарқанд давлат университети оптика кафедраси ассистенти;

2021 йилдан Самарқанд давлат университети оптика кафедраси мудири.

 

Оптика кафедраси 1935 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунга қадар Республикада илм-фан ривожига катта ҳисса қўшиш билан биргаликда, кўплаб юқори малакали мутахассислар тайёрлаб келмоқда. Бу кафедранинг ташкил этилишида проф. А.М.Титов, проф. М.Ф.Вукс, проф. М.В.Чулоновский, проф. М.М.Мўминов, проф. А.Н.Текучов, проф. С.У.Умаров, проф. М.С.Саидов ва академик А.К.Отахўжаевларнинг хизматлари каттадир.

Академик А.Қ.Отахўжаев томонидан яратилган Самарқанд “Оптиклар мактаби” ни нуфузи нафақат Ўзбекистонда балки чет мамлакатларда ҳам тан олинган. Бугунги кунда бу илмий мактабнинг фаолиятини акад. А.Қ.Отахўжаевнинг шогирдлари муваффақият билан давом эттириб келмоқда ва олинган илмий тадқиқот ишлари натижалари «Raman spectroscopy», «Molecular Structura», «Molecular Liquids», «Оптика ва спектроскопия» каби халқаро ва Республика миқиёсидаги илмий журналларда чоп этилмоқда. Шунингдек, илмий-тадқиқот ишларини умумлаштирган ҳолда, 1981 йилда «Спектральное распределение интенсивности в крыле линии рассеяния жидкостей и растворов», 2009 йилда «Динамика молекул в жидкостях», 2014 йилда «Структура молекулярных агрегатов в жидкостях и их проявления в спектрах комбинационного рассеяния» номли монографиялар «ФАН» нашриётида чоп этилган, бундан ташқари кафедра ходимлари томонидан Тожикистон Миллий университетй олимлари билан ҳамкорликда 2019 йилда тожик тилида “Оптика” дарслиги чоп этилган бўлса, 2021 йилда эса “Механика” дарслиги чоп этилди. Шунунгдек, 2021 йилда 1 та ўқув қўлланма ва 4 та услубий қўлланма чоп этилган.

1996, 2001, 2006, 2013 йилларда Самарқанд «Оптиклар мактаби» базасида «Молекуляр спектроскопиянинг долзарб муаммолари» га бағишланган Халқаро конференсиялар ўтказилди. Ушбу конференцияларда АҚШ, Германия, Полша, Россия, Украина ва бошқа давлатларда соҳасининг етук олимлари иштирок этишди.

Кафедрага ҳозирги кунда физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори Ғ.Шарифов раҳбарлик қилиб келмоқда. Бугунги кунда кафедрада илмий, ўқув услубий ва таълим тарбиявий ишларни ташкил этишда: профессорлар – Н.Низомов, А.Жумабаев, Ҳ.А.Хушвақтов, Э.Курталиев, доцентлар - У.Б.Жураев, М.Ҳамрақулов, М.Кулиева, Ғ.Муродов, А.Шодиев,  З.У.Маматов, А.А.Абсанов, Ш.Рахимовлар фаолият юритмоқдалар. Кафедранинг бир қатор техник–ходимлари ҳам ўқув жараёнини ташкил этишда хизмат қилиб келмоқда.

2021 йилда кафедранинг 2 нафар ходими: Хушвақтов Ҳ.А. физика-математика фанлари доктори (DSc) ва Шарифов Ғ. физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертасияларини муваффақиятли ҳимоя қилишди.

Кафедранинг 1 нафар ходими докторантурада, 6 нафар таянч докторантурада ва 1 нафар ёш ходими стажёр-тадқиқотчиликда таҳсил олмоқда.

Кафедранинг халқаро ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилган. Санкт-Петербург давлат университетидан проф. К.Г.Тохадзе ва Киев Миллий университетидан проф. И.Дорошенколар талабалар ва магистрларга маърузалар ўқишмоқда. Бундан ташқари, докторантурага талабгорлар илмий тадқиқотларини Санкт-Петербург давлат университетида ҳам олиб борадилар.

 

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси

  • Механика
  • Молекуляр физика
  • Оптика
  • Амалий оптика
  • Механика ва молекуляр физика
  • Танлов фан (молекулаларнинг тузилиши ва физик хоссалари 2 курс)

Магистратура мутахассислиги ўқув режаси

  • Спектроскопия асослари
  • Молекулаларнинг электрон спектрлари
  • Молекуляр спектроскопиянинг долзарб муаммолари
  • Молекулаларнинг тебраниш спектрлари
  • Суюқликлар ва реал газлар физикаси
  • Электромагнит нурланишларнинг муҳитлар билан ўзаро таъсирлашуви
  • Молекуляр оптика