Органик синтез ва биорганик кимё кафедраси мудири

Тухтаев Давлат Бобомуродович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача

  •  Телефон: +998973917833

  •  Электрон почта: tukhtaevuz@gmail.com

    Биография

2003-2007 йй. - Самарқанд давлат университети талабаси
2007-2009 йй. - Самарқанд давлат университети магистранти
2009-20012 йй. - СамҚИ қошидаги Академик лицейи катта ўқитувчиси
2012-2013 йй. - Самарқанд давлат университети «Органик ва ноорганик кимё» кафедраси кичик илмий ходим-изланувчиси

2013-2014 йй. - Самарқанд давлат университети «Органик ва ноорганик кимё» кафедраси катта илмий ходим-изланувчиси
2015-2016 йй. - Самарқанд давлат университети «Органик ва ноорганик кимё» кафедраси катта лаборанти
2016-2018 йй. - Самарқанд давлат университети «Органик ва ноорганик кимё» кафедраси ассистенти
2018-2021 йй. - Самарқанд давлат университети «Органик синтез ва биоорганик кимё» кафедраси ассистенти
2021-2022 йй. - Самарқанд давлат университети «Органик синтез ва биоорганик кимё» кафедраси доценти 
2022 йилдан – Самарқанд давлат университети “Органик синтез ва биоорганик кимё” кафедраси мудири

Кафедра ҳақида

1933 Йилда кимё факультети ташкил қилинади. Икки йил ўтгандан кейин унда кимё илмий текшириш институти иш бошлади.

Унинг лабораторияларида кимё фанининг 4 та муҳим бўлимлари: органик, аналитик, физикавий ва коллоид кимёлари бўйича тадқиқотлар олиб борилди.

Органик кимё бўйича илмий изланишларни 1920 йилларда профессор L.N. Парфентев бошлаб берган.

1933-1941 йиллар даврида синтез соҳасида, айрим фосфорорганик бирикмаларнинг хоссалари (L.N. Парфентев, M.X. Шодиев, A.A.Shamshurin), натриёрганик (S.P. Лагерев, A.N. Бин), олефинлар (K.M. Шодмонов) ва уларнинг ҳосилалари (A.A. Шамшурин, R.A.Ibodulin) га оид тадқиқотлар олиб борилган.

Зарафшон водийсидаги ўсимликлар ресурслари тўғрисда қилинган илмий тадқиқот ишлари жуда муҳим ўрин эгаллайди (M.M.Abramov, S.M.Strepkov) ўсимликлар моддалари кимёси соҳасидаги тадқиқотларнинг ривожланишига катта ҳисса қўшганлардан проф. G.V. Лазуревский (кейинчалик Молдова Республикасининг академиги) ва академик O.S. Содиқовлар бўлиб, Ўрта Осиё республикаларидаги ўсимликлар хомашёси алкалоидларини ўрганишга дастлаб асос соладилар.

Органик кимё кафедрасининг гуллаб яшнашига ЎзРФА академиги O.S. Содиқовнинг шогирди 1964-илда СамДУ да иш фаъолиятини бошлаган проф. Y.V. Курбатовнинг хизматлари беқиёсдир. Унинг раҳбарлигида асс. E.V. Сукерваник, дотс. Sh.V. Абдуллаев, A.S. Курбанова, дотс. F.M. Саидова, дотс. E.O. Орипов, дотс O.S. Баженова, M.A. Солихова, дотс. А. Саттиқулов, дотс. D.A. Тўраева, дотс. M.J. Алимова, асс. S.M. Бабажонова, асс. Q.O. Зохидов, катта лаборант S.N. Касимовлар биофаол гетеростиклик бирикмалар синтези ва уларнинг модификацияси устида илмий тадқиқот ишларини олиб боришган. Пиридин, хинолин, изохинолин, пиримидин, хонозолинлар ҳамда флавоноидлар кимёси сохасида жуда катта ютуқларни қўлга киритишди. Кафедрада битта доктрлик ва 10 дан зиёд номзодлик дисертациялари ёқланди. Проф Y.V.Kurbatovdan кейин кафедрани узоқ йиллар давомида дотс. D.A. Тўраева бошқарди. Ундан кейин дотс. M.J. Алимова, дотс. Z.U. Самаров, S.U. Тиллаевлар, хозирда эса дотс. D.B. Тухтаев бошқариб келмоқда.

“Органик синтез ва биоорганик кимё” кафедраси бир неча йиллар Табиий фанлар факультети таркибида, кейинчалик Биология ва кимё факультети таркибида “Органик ва ноорганик кимё” кафедраси мақомида фаолият олиб борди, 2018 йил сентябрь ойидан бошлаб Кимё факультети қошида “Органик ва биоорганик кимё” кафедраси мақомида фаолиятини давом эттирган бўлса, 2019 йилдан бўён “Органик синтез ва биоорганик кимё” мақомида фаолият кўрсатмоқда.

“Органик синтез ва биоорганик кимё” кафедрасида «5140500-Кимё», «5320400-Кимёвий технология» ва «5320100-Материалшунослик ва янги материаллар кимёси» йўналишлари бўйича бакалавр, «70530101-Кимё» мутахассисликлари бўйича магистрлар тайёрланмоқда.

“Органик синтез ва биоорганик кимё” кафедрасида 15 та профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда, шулардан 3 та фан доктори профессорлар, 11 та фан номзоди ва фалсафа доктори доцентлар ва 1 та ассистент фаолият кўрсатмоқда. Кафедранинг бугунги кундаги илмий салоҳияти 93 % га тенг.

Кафедрада 2020 йилга қадар “Иккита гетероатом сақлаган гетероҳалқали биологик фаол моддалар синтези” мавзусида фундаментал грант бўйича илмий ишлар олиб борилди. Бу мавзу икки йўналишда бўлиб трициклик хиназолин-4-онлар синтези ва изохиналин ҳалқаси сақлаган бирикмалар синтези ва кимёвий ўзгаришлари деб номланган. Айни вақтда “Табиий бирикмалар кимёси” номли илмий лабораторияни ташкил этиш жараёни амалга ошмоқда. Университет ректори, проф. R.I. Халмурадовнинг ташшабуслари билан ташкил этилаётган “Табиий бирикмалар кимёси” илмий лабораториясига кафедрамиз профессори, k.f.d. X.A. Бозоров мудир этиб  тайинланди.

Кафедрамизнинг профессор-ўқитувчилар жамоаси ЎзРФА S.Yu. Юнусов номидаги “Ўсимлик моддалари кимёси” институти, O.S. Содиқов номидаги “Биоорганик кимё” институтлари ва Хитой фанлар академияси, Туркиянинг хориждаги 10 дан ортиқ олий таълим муассасалари ҳамда илмий тадқиқот марказлари билан ўзаро самарали ҳамкорлик ўрнатилган.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

  • Органик кимё

  • Органик бирикмалар тузилиш назарияси

  • Кўп ҳалқали азотли гетеротциклик бирикмалар кимёси

  • Биоорганик кимё

  • Биофаол бирикмалар кимёси

  • Органик материаллар кимёси

  • Тиббий кимё

  • Илмий тадқиқот методалогияси