Kафедра мудири

Тошмуродов Отабек Эркинович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +99890 460-46-76
  •  Электрон почта: otoshmurodov74@mail.ru

Биография

1991-1995 йй. - Самарқанд давлат университети талабаси

1995-1996 йй. - Самарқанд шаҳар Темирйўл тумани 6-сон ўрта техник ҳунар билим юрти жисмоний тарбия раҳбари

1997-1998 йй. - Самарқанд Дехқон савдо корхонаси мутахассиси

1998-2000 йй. - Самарқанд иқтисодиёт коллежи ўқитувчиси

2000-2001 йй. - Самарқанд Дехқон савдо корхонаси тайёрловчиси

2001-2012 йй. - Самарқанд давлат университети жисмоний маданият ва спортни ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси

2012-2013 йй. - Самарқанд давлат университети жисмоний маданият ва спортни ўқитиш методикаси кафедраси мудири вазифасини бажарувчи

2013-2015 йй. - Самарқанд давлат университетининг жисмоний маданият ва спортни ўқитиш методикаси кафедраси мудири

2015-2016 йй. - Самарқанд давлат университетининг жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедраси мудири

2017-2018 йй. - Самарқанд давлат университети спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси

2018-2021 йй. - Самарқанд давлат университети спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси мудири

2021 й-ҳ.в. - Самарқанд давлат университети спорт фаолияти кафедраси мудири

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 202л-йил 30-июндаги 408-сонли “Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Университет Кенгашининг 2021-йил 7-июлдаги 14-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида – ташкил этилган “Спорт фаолияти ва санъат” факултети таркибида “Жисмоний маданият назарияси”, “Спорт турларини ўқитиш методикаси” ҳамда “Спорт махоратини ошириш” кафедралари оптималлаштирилиб “Спорт фаолияти” кафедраси ташкил этилди.

Спорт фаолияти ва санъат факултетининг Спорт фаолияти кафедраси Ўзбекистон Республикаси Конститусиясининг қонун ва қарорлари асосида ўз фаолиятини амалга оширмоқда. Шунингдек, Жисмоний маданият ва спорт мутахассисларини тайёрлашда Республика Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг Низоми, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, СамДУ уставига амал қилиб, ўқув тарбия жараёнини ривожлантириб келмоқда.

Спорт фаолияти” кафедрасида 5112000- “Жисмоний маданият”, 5610500- “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)”, 61010300 –“Спорт фаолияти” (кураш) бакалавр таълим йўналиши ҳамда 5А112001 “Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси” магистратура таълим йўналишларида жами 1200 га яқин талабалар таҳсил олмоқда.

Кафедрада 45,25 штат бирлигида жами 50-нафар профессор-ўқитувчилар фаолият олиб боради. Шундан 1 нафар п.ф.н. профессор, 5 нафар п.ф.н. доцент, 2 нафар доцент, 1 нафар (PhD) ассисент-ўқитувчи ва 41 нафар ассисент-ўқитувчилардир. Кафедрага Россия федерациясининг СКФУ дан 3 нафар хорижий профессор-ўқитувчилар жалб этилган.

Кафедра профессор-ўқитувчилари кафедраниниг бош мавзуси “Фан спортга” мавзуси бўйича илмий тадқиқот ва услубий ишларини олиб бормоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан шу кунгача 3 та дарслик 12 та ўқув қўлланма 8 та услубий қўлланма ва 200 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар халқаро ҳамда республикамиз илмий журналлари ҳамда тўпламларда чоп этилган.

Кафедра қошида “Фан спортга” илмий тўгараги фаолият кўрсатиб келмоқда. Тўгаракга 50 нафардан кўпроқ талабалар аъзо бўлиб, улар кафедра профессор-ўқиувчилари илмий рахбарлиги остида илмий изланишлар олиб бормоқдалар.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар

Бакалавр 5112000- “Жисмоний маданият” таълим йўналишига

  • Умумий ва спорт психология
  • Жисмоний маданият тарихи
  • Жисмоний маданият назарияси ва методикаси
  • Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси
  • Енгил атлетика ва уни ўқитиш методикаси
  • Кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси
  • Спорт ўйинлари ва уни ўқитиш методикаси
  • Замонавий спорт иншоатлари
  • Спорт турларидан педагогик маҳоратини ошириш
  • Спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этиш ва ҳакамлик назарияси
  • Танлов фанлари: Жисмоний маданият ва спортда илмий тадқиқотларни ўтказиш методлари
  • Танлов фанлари: БЎСМларда ўқув ишларини режалаштириш

Бакалавр 5610500- “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” ва 61010300 –“Спорт фаолияти” (кураш) таълим йўналишларига

  • Жисмоний тарбия ва Олимпия ҳаракати тарихи
  • Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти
  • Жисмоний тарбия ва спорт менежменти
  • Жисмоний тарбия ва спорт педагогикаси
  • Психология ва спорт психологияси
  • Яккакураш, координацион ва сиклик спорт турлари (бадий гимнастика)
  • Спорт ўйинлар ва уни ўқитиш методикаси (баскетбол, гандбол, волейбол)
  • Спорт педагогик махоратини ошириш (волейбол, баскетбол, кураш, кўл тўпи, енгил атлетика)
  • Танланган спорт тури назарияси ва услубияти (валейбол, баскетбол, кураш, кўл тўпи, енгил атлетика)
  • Туризм
  • Спорт турларини ўқитишда иновацион педагогик технологиялар

5А112001 “Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси” Магистратура мутахахслигига

        Махсус фанларни ўқитиш методикаси

        Жисмоний маданиятнинг педагогик ва психологик асослари

        Жисмоний сифатларни тарбиялашда самарали услублар

Кафедра мудири:                           доц. О.Э.Тошмуродов