Kафедра мудири

Ҳамров Жумақул

  •  Қабул вақти: Ҳар куни (8:00 -16:00)
  •  Телефон: +99891 5289800
  •  Электрон почта: Juma.Hamroh@mail.ru

Биография

1962-1963 йй. - Бир йиллик бошланғич синфлар учун ўқитувчилик курси талабаси

1963-1964 йй. – Тожикистон Республикаси Норак шаҳри 8-сон Прижевльский номидаги мактаб ўқитувчиси

1964-1969 йй. - Самарқанд давлат университети талабаси

1969-1970 йй. - Самарқанд шаҳридаги 8-сон билим юрти тарбиячиси

1970-1977 йй. -  Самарқанд давлат университети илмий кутубхонаси шарқ қўлёзмалар бўлими библиографи

1970-1971 йй. - Ҳарбий хизматда

1977-2001 йй. - Самарқанд давлат университети “Тожик адабиёти” кафедраси ўқитувчиси

2001-2007 йй. - Самарқанд давлат университети тожик филология факультети декани

2007-2009 йй. - Самарқанд давлат университети “Тожик адабиёти” кафедраси мудири

2009-2012 йй. - Самарқанд давлат университети филология факультети декани вазифасини бажарувчи

2012-2016 йй. - Самарқанд давлат университетининг “Тожик тили ва адабиёти” кафедраси профессори

2016 й. - ҳ.в -  Самарқанд давлат университетининг “Тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллари” кафедраси мудири

 

«Тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллари» кафедраси: кеча ва бугун

Тожик тили ва адабиёти кафедраси Максим Горкий номидаги педагогика институти њамда Садриддин Айний номидаги ўқитувчилар тайёрлаш институтларининг Самарқанд давлат университетига қўшилиши натижасида 1956 йилда университет таркибида ташкил топган. Раҳим Муқимов, Раҳмон Эгамбердиев, Мирсафо Атоев, Самариддин Аслиддинов, Садорат Аюбжонова, Талъат Абдужабборов, Раззоқ Ғаффоров, Мардон Шарифзода, Восеъ Қосимов, Лўъбат Назаровалар кафедранинг биринчи устодлари сифатида ўзларининг ибратли фаолиятларини бошлаганлар. Кейинроқ Ботирхон Валихўжаев, Солеҳ Ҳалимов, Шавкат Шукуров, Насриддин Шарофзода, Рауф Маъруфий, Султон Иброҳимзода, Абдуазиз Зоҳидов, Иброҳим Ғафуровлар кафедра устодлари сафига келиб қўшилдилар.

Ушбу кафедра 1967 йили Самарқанд давлат ўқитувчилар тайёрлаш институти ҳамда 1988 йили Самарқанд давлат университети тасарруфида бӯлади. Самарқанд давлат университетига педагогика институти қўшилгандан кейин икки кафедра бирлашади. Кафедранинг фаолияти давомида буюк устозлар Раҳим Муқумов, Талъат Абдужабборов, Ботирхон Валихўжаев, Солеҳ Ҳалимов, Шавкат Шукуров, Садри Саъдиев, Абдусалом Самадов, Ҳамроқул Бердиқулов, Ғайрат Раҳимқуловлар кафедра мудири сифатида фаолият олиб борганлар. Узоқ йиллар давомида Бахтиёр Насриддинзода, Азиза Юсупова, Ҳусейн Далилий, Ғафур Маҳмудов, Абдунаби Зоҳидов, Саиджамол Миржафаров, Абдуваҳҳоб Воҳидов, Вафо Назаров, Муқаддас Дадабоевлар филология соҳасининг турли фанлари, яъне тожик тили ва адабиёти ҳамда форс ва араб тилларидан шогирдларга сабоқ бериб келган.

Кафедра ярим аср давомида минглаб юқори салоҳиятли мутахассисларни, яъне фан арбоблари, ёзувчилар, шоирлар, журналистлар ҳамда давлат намояндаларини вояга этказиш учун ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Кафедранинг тарихига назар солсак Мирзо Турсунзода, Жалол Икромий, Сотим Улуғзода, Боқий Раҳимзода, Фотеҳ Ниёзий, Лоиқ Шералий, Убайд Ражаб, Қудбий Киром, Гулчеҳра Сулаймонова, Камол Насрулло, Аскар Ҳаким, Гулрухсор, Фарзона, Юсуф Акобиров ва бошқа тожик адабиёти намояндалари йиллар давомида кафедра устоз ва шогирдларининг азиз меҳмони бўлганлар. Бундан ташқари тожик адабиётининг донишмандлари Абдулғани Мирзоев, Бобожон Ниёзмуҳаммадов, Носиржон Маъсумий, Расул Расул Ҳодизода, Холиқ Мирзозода, Абдуқодир Маниёзов, Азиз Шариф А.З.Розенфелд, Г.М. Налбандян, А.Афсаҳзод ва бошқалар тожик тили ва адабиёти соҳасининг муҳим масалалари юзасидан талабаларга мазмунли маъруза ўқиганлар.

2005-2010 йилларда кафедранинг профессори С.Саъдиев, доцентлари А.Қамарзода, А.Воҳидов, Ж.Ҳамроев, А.Самадов, А.Воҳидов, Ғ.Маҳмудов ва бошқалар ташаббуси билан тожик мактаблари ўқувчилари учун истиқлол мафкурасига асосланган тожик тили ва адабиёти фанларидан дарслик китоблари яратилган.

Мазкур йиллар давомида кафедра олимлари ташаббуси билан Халқаро ва Республика миқиёсида бир қатор нуфузли халқаро илмий конференсиялар жумладан “Маорифпарвар адабиётида миллий уйғониш ғояси ва янги тафаккур” (2001), “Садриддин Айнининг адабий ижоди” (2003), “Истиқлол мафкураси ва филологиянинг муҳим масъалалари” (2003), “Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий-бизнинг ибратли адабий ва азалий ҳамкорлигимиз намунаси” (2004), “Жаҳон адабиётида Абў Абдулло Рўдакининг ўрни” (2009) ўтказилган.

Тожик тили ва адабиёти кафедраси 2021 йил сентябр ойидан бошлаб Тожик филологияси ва хорижий Шарқ тиллари кафедраси номи билан фаолият олиб борилмоқда. Кафедра мудири филология фанлари доктори, проф.Ж.Ҳамроев. Кафедрада жами 23 нафар профессор-ўқитувчилар, 8 нафар магистрлар ва бир нафар кабинет мудираси, 5 нафар докторант ва мустақил тадқиқотчи ва 1 нафар катта илмий ходим фаолият юритишади. Улардан уч нафар фан доктори, профессорлар, 2 нафар фан номзодлари, 6 нафар фалсафа докторлари (PhD), доцентлар, 3 нафар ўқитувчилар ҳисобланишади. Охирги 3 йилда кафедранинг 7 нафар мустақил илмий тадқиқотчи ва изланувчилари ва ассистентлари  докторлик (PhD) дисертацияларини Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестацияси Комиссияси қошида Филология соҳасидаги (Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти) ихтисослиги бӯйича ташкил этилган бир марталик ихтисослашган кенгашда муваффақиятли тарзда ҳимоя қилишди ва докторлик  дипломларини олишди. Ҳозирда яна докторант ва мустақил тадқиқотчи-изланувчилар ҳамда ассистентларнинг диссертациялари ҳимоя қилиниш арафасидадир. Шу тарзда кафедранинг муттасил илмий салоҳиятини ошириш муваффақиятли тарза амалга оширилмоқда. Кафедра Республикадаги ягона таянч олий таълим муассаса кафедраси ҳисобланади ва унда 5120100 - Филология ва тилларни ўқитиш (тожик филологияси) бакалавриат таълим йўналиши ва мазкур таълим йўналиши негизидаги 5А120102-Лингвистика (тожик тилшунослиги) ва 5А120101-Адабиётшунослик (тожик адабиёти) ихтисосликлари бўйича магистрлар тайёрланади. Тожик тили ва адабиёти кафедраси етакчи профессор-ўқитувчилари мустақиллик даврларида изчил тарзда меҳнат қилишган. Мазкур кафедранинг етакчи профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган ва яратилаётган ўқув қўлланмалар, дарсликлар, монографиялар, ўқув-услубий қўлланмалар Ўзбекистондаги турдош таълим муасссасаларида амалда қўлланилиб келинмоқда. Хусусан, ҳозирда ихтисослик фанлари таълими жараёни мустақиллик даврида яратилган илмий назарий адабиётлар, электрон дарсликлар, ўқув-услубий мажмуалар асосида олиб борилмоқда. Барча мутахассислик фанларидан ўқув услубий мажмуалар, услубий кўрсатмалар, уларнинг электрон версиялари шу кафедранинг профессор –ўқитувчилари томонидан яратилган ва факультетнинг ахборот ресурс марказида алоҳида нусхаларда сақланмоқда.

Айни пайтда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан битта Республика миқёсидаги илмий лойиҳа амалга оширилмоқда. Истиқболда кафедра профессор-ўқитувчилари халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, илмий салоҳиятни ошириш, иқтидорли ёшларни рўёбга чиқариш, ёш олимлар билан жиддий тарзда ёндашиш, корпоратив ҳамкорликларни йўлга қўйишни асосий мақсадлари сифатида белгилаб олишган.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавр

  • Ҳозирги тожик тили
  • Тилшунослик назарияси
  • Тожик тили тарихи
  • Тожик фольклори
  • Тожик диалктологияси
  • Шарқ (форс ва араб) тили
  • Тожик мумтоз адабиёти тарихи
  • Жаҳон адабиёти тарихи
  • Эроний халқлар адабиёти
  • Адабиёт назарияси
  • Янги тожик адабиёти тарихи
  • Тожик адабий танқидчилик тарихи
  • Тожик тили ва адабиёти ўқитиш методикаси
  • Тасаввуф адабиёти
  • Матншунослик ва манбаъшунослик
  • Социолингвистика
  • Услубшунослик
  • Тожик тилшунослиги тарихи

Магистратура

  • Мумтоз тарихий поэтика
  • Янги тожик адабиёти муаммолари
  • Тилшунослик назарияси муаммолари
  • Прагмалингвистика
  • Психолингвистика
  • Лингвокултурология
  • Оммавий ахборот воситалари тили ва адабиёти
  • Этимология муаммолари
  • Адабиётшунослик тарихи
  • Адабиётшунослик методологияси
  • Адабий жараён ва танқидчилик