Абитуриентларга эслатма 

Абитуриент ўрнатилган тартибда тегишли ҳужжатларини рўйхатдан  ўтказиши, рўйхатдан ўтказилган ҳужжатларига мос маълумотлар абитуриентлар базасига тўғри киритилганлигини қайднома орқали текшириб тасдиқлаши шарт. Ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш жараёни тугагандан сўнг абитуриентнинг мурожаатлари (шикоятлари) инобатга олинмайди ҳамда абитуриентлар базасига ўзгартиришлар киритилмайди.

Ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишнинг муддатлари тўлиқ якунлангандан сўнг, икки ҳафта муддат ичида, абитуриент рухсатномасини Давлат тест марказининг  расмий веб-сайтидан олади. У рухсатномасида кўрсатилган санада, вақтда ва  бинода тест синовларида иштирок этади.  

Тест топшириқлари умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг  умумтаълим фанлари ўқув дастурларига мувофиқ тузилади. Тест топшириқларини  бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) ҳар 30 та тест  топшириғига 1 соат вақт белгиланади. Ҳар бир тест топшириғи муқобил жавоблари  билан берилади. 

Абитуриент тест синовлари ўтказиладиган куни бинога соат 07:00 (иккинчи  смена соат 14:00) гача фақат ўзининг рухсатномаси ва паспорти билан келиши  лозим.   

Абитуриент шахсни идентификациялаш воситалари (видеофиксация  қурилмалари ва бармоқ изларини махсус қурилмалар) орқали текширтирилиб,  шахси аниқлангандан сўнг тартибли равишда бинога киритилади.   

Абитуриентнинг шахси тасдиқланмаган (абитуриентлар базасидаги  маълумотларга мос келмаган) тақдирда, шу жойга масъул этиб белгиланган  назоратчи Ички ишлар органлари ходими билан биргаликда абитуриентни тест  синовидан четлаштириш тўғрисидаги далолатномани расмийлаштиради ва ушбу  абитуриентни бинога киритмайди. 

Бинога кириб, гуруҳидаги ўз ўрнига жойлашган абитуриент биринчи сменада  соат 07:45 дан 08:00 гача, иккинчи сменада соат 14:45 дан 15:00 гача қуйидаги  ишларни амалга оширишга мажбур: 

тест топшириқлари китобини нуқсонсизлигини текшириш ва нуқсон борлиги  аниқланса, дарҳол гуруҳ назоратчисига хабар бериш; 

тест топшириқлари китоби рақамини ўзининг фамилияси, исми ва отасининг  исми ёзилган жавоблар варақасини тегишли қисмига кўчириб ёзиш ва мос  доирачаларни бўяш; 

билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат бўлган жавоблар варақасини   тўғри тўлдирилишини таъминлаш; 

тест топшириқлари китоби муқовасида ҳамда жавоблар варақасида  кўрсатилган тегишли жойга фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, имзо қўйиш.  Абитуриент тест жараёнида қуйидагиларни бажаришга шахсан жавобгар 

ҳисобланади:   

    жавоблар варақасини букмаслик, маркер чизиғига ёзмаслик, жавоблар 

  варақасидаги тест топшириқлари китоби рақамига мос доирачалар ҳамда  жавобларни белгилаш қисмидан ташқари бошқа қисмларига ручка тегизмаслик; 

    белгиланган вақт давомида жавобларини жавоблар варақасига ҳаво рангли  пастали шарикли ручка билан тўлдириш; 

    белгиланган вақт тугагандан сўнг ўзига тегишли тест топшириқлари китобини  ва жавоблар варақасини гуруҳ назоратчисига топшириш. 

Абитуриент тест топшириқлари китобида тўғри деб ҳисобланган жавобларни  жавоблар варақасидаги мос тартиб рақамли доирачадан биттасини бўяйди  (жавоблар варақасида бўялган жавобларни ўзгартириш мумкин эмас). Агар  жавоблар варақасидаги «белгилаш учун намуна» қоидасига риоя этилмаса, битта  тест топшириғига жавоблар варақасида икки ва ундан ортиқ доирача бўялса ёки  тўлиқ бўялмаса ёхуд бирорта ҳам доирача бўялмаса ушбу тест топшириғига балл  берилмайди. 

Абитуриентнинг тест синовларини топшириш вақтида гуруҳдан чиқиши  тақиқланади, чиққан абитуриентлар қайтадан тест синовларига қўйилмайди.  

Истисно тариқасида соғлиги ёмонлашганлиги сабабли тест материалларисиз,  гуруҳ назоратчиси кузатуви остида гуруҳдан чиқиш ҳоллари бундан мустасно.  Гуруҳдан чиққан абитуриентга қўшимча вақт берилмайди. 

Қуйидаги ҳоллар абитуриентни тест синовлари жараёнидан четлаштириш ва  тест натижаларини чиқарилмасликка асос бўлади:  

ҳар қандай турдаги алоқа воситалари, компьютер, телекоммуникация  воситалари, расмга олувчи воситалар, пластик карта, сумка, соат, луғат, жадвал,  китоб, шпаргалка, рангли кўз ойнаклар, қалам, ручка, калькулятор, линейка, калит,  ҳар хил тақинчоқлар ва шу кабиларни (кейинги ўринларда - тақиқланган воситалар  деб аталади) тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога кириш жойида уни  олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки улардан тест синови давомида  фойдаланса; 

тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки уларга ёрдам берса; 

тест синовлари жараёнида бири-бири билан гаплашса;  

тест материалларини бинодан ташқарига чиқарса, тест топшириқлари китоби 

варағини йиртса; 

тест синовлари учун ажратилган вақт тугаганда тест материалларини 

топширишдан бош тортса. 

Тест синовлари жараёнида абитуриент тест топшириқлари китобидан 

қоралама сифатида фойдаланиш, тест топшириқларини белгиланган муддатдан  олдин бажариш ва ундан сўнг тест материалларини тартиб билан гуруҳ  назоратчисига топшириш ҳамда тест синовлари ўтказиладиган ҳудуддан чиқиб  кетиш ҳуқуқларга эга. 

Тест синовлари тугагандан сўнг тест синови жараёнида ёзиб олинган  видеокузатувлар ўрганилганда абитуриентнинг тест синови тартиб ва қоидаларга  амал қилмаганлиги, жумладан юқорида қайд этилган ҳолатлар аниқланса, бу  ҳолатлар унинг тест синови натижаларини чиқарилмаслигига, талабалар сафидан  четлаштиришга ҳамда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос  бўлади.