Факультет декани

Ражабов Тошпўлот Файзуллоевич

  • Қабул вақти: Ҳар куни 12:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +99897 611-34-77
  • Электрон почта:

1997-2001 йиллар - Самарқанд давлат университети талабаси
2001-2003 йиллар - Самарқанд давлат университети магистранти
2003-2007 йиллар - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Самарқанд бўлими кичик илмий ходими
2007-2010 йиллар - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Самарқанд бўлими аспиранти
2010-2012 йиллар - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Самарқанд бўлими кичик илмий ходими
2012-2017 йиллар - Самарқанд давлат университети Экология масалалари бўйича муаммовий лабораторияси катта илмий ходими
2016-2017 йиллар  - Самарқанд давлат университети илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи
2017-2019 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми Кимё-биология фанлари бўлими раҳбари, илмий котиб
2019-2020 йиллар - Самарқанд давлат университети Халқаро таълим дастурлари факультети декани
2020 йилдан  - Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат  хавфсизлиги факультети декани

ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА

Университет таркибидаги янги Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети 2020 йилда ташкил этилди. Мазкур факультет замонавий илм-фан ютуқлари, хусусан илғор биотехнологик ютуқларни таълим тизимида кенг ва самарали жорий этиш орқали замонавий аграр таълим тизимини шакллантириш ва янги авлод агромутахассисларни тайёрлашни ўз олдига мақсад қилган.
Факультет таркибида қуйидаги 3 та кафедра фаолияти йўлга қўйилган: (1) Агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси; (2) Мева-узумчилик ва сабзавотчилик кафедраси; (3) Тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедраси.
Бугунги кунда факультетда 22 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Факультетда 8 та бакалавр таълим йўналишлари ва 2 та магистратура мутахассисликлари мавжуд. Факультетда “Мевачилик ва узумчилик”, “Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик”, “Агрокимё ва агротупроқшунослик”, “Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси”, “Ўсимликларни ҳимоя қилиш (экин турлари бўйича)”, ва “Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш” каби бакалавр таълим йўналишлари ҳамда Узумчилик ва узумни қайта ишлаш технологияси ва Ҳимояланган ер мева сабзавотчилиги магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилди. 
Халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида факультет Италиянинг Болонья университети, АҚШнинг Невада университети, Исроилнинг Холон технология институти, Туркиянинг Анқара университети, Россиянинг Белгород университетлари ва минтақамизда фаолият кўрсатаётган ИКАРДА ва ИКБА халкаро аграр тадқиқот марказлари билан хамкорлик олиб бормоқда. Шунингдек, ўқув жараёнининг амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаш мақсадида маҳаллий қишлоқ хўжалик кооперациялари ва  агросаноат кластерлари билан мустаҳкам ҳамкорлик ишлари ўрнатилмоқда