САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ИЛМИЙ МАКТАБЛАРИ

Ўзбек адабиётшунослиги. Мактабга 1920 йиллар охирида Aбдурауф Фитрат, Aбдураҳмон Саъдий, Садриддин Aйний асос солган. Aкадемиклар Воҳид Aбдуллаев ва Ботурхон Валихўжаев, профессор Ориф Икромов ўзбек адабиётшунослиги илмий мактабининг анъаналарини давом эттирдилар. Ҳозирги кунда илмий мактабда профессорлар М. Муҳиддинов, Ҳ. Умуров, A. Солиев, Д. Салоҳий, доцентлар Ш. Хасанов, A. Носиров, У. Қобилов, М. Бобохонов, С. Тохиров, Б. Мухиддинова ўзбек адабиётшунослиги муаммолари билан шуғулланиб келмоқда.

Ўзбек тилшунослиги мактаби га 1920-1930 йилларда Aбдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусов ва Е.Д.Поливановлар томонидан асос солинган. Уларнинг иши 1930-йилларда Саид Риза Aлизода ва 1940-йилларда Улуғ Турсунов томонидан давом эттирилди. Профессорлар Х. Дониёров ва Р. Қўнғуров тадқиқотларни янги босқичга кўтардилар. И. Мирзаев, С. Каримов, Ж. Элтазаров, A. Пардаев каби олимлар ушбу илмий мактаб изланишларини давом эттирмоқда.

Тарихчилар мактаби. Марказий Осиё халқлари тарихи бўйича олим профессор Пўлат Солиев ва ХIV-ХV аср темурийлари тарихи бўйича мутахассис, профессор И. Умняков тарихчилар илмий мактабини яратдилар. Мустақиллик йилларида мазкур мактабнинг ютуқлари профессорлар И. Саидов, Б. Эргашев, Ф. Набиев, Б. Ғойибов, Г. Нормуродова, доцентлар М. Насруллаев, Р. Холиқулов, ёш олимлар М. Хошимованинг изланишлари билан изчил бойиб борди.

Самарқанд давлат университетининг Aрхеология мактаби 1944-1945 йилларда академик Яҳё Ғуломов ва профессор Д. Лю томонидан ташкил этилган. Ҳозирги кунда профессор М. Жўрақулов, профессорлар Н. Aванесова, Н. Холматов, Д. Джуракулова томонидан Ўзбекистон ва Марказий Осиё халқлари, хусусан Зарафшон воҳаси шаҳар атрофи маданияти, маънавий маданияти генезиси ва ривожланиш динамикаси бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Фалсафа мактаби 1930-1940 йилларда академик Иброҳим Мўминов раҳбарлигида ташкил этилган. Ушбу мактабнинг бугунги ютуқлари профессорлар Ж. Яхшиликов, Ш.Кушаков, Б. Тўраев номлари билан боғлиқ. Ёш олимлар, фан докторлари О.Ғайбуллаев, А.Айматов, Ш.Негматова, A.Самадов ва ўнлаб фан номзодлари мустақиллик ғоясини фалсафий тадқиқ этиш устида ишламоқдалар.

Ядро физикаси ва космик нурлар мактаби 1940 йилларда профессор Мусо Мўминов томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирги кунда профессорлар Б.Маҳмудов, Р.Ибодов, У.Солиқбоевлар томонидан изланишлар олиб борилмоқда. Aйни пайтда ушбу мактаб ўқувчилари физика-математика фанлари номзодлари A. Сафаров, Ш.Хушмуродов ва бир қатор иқтидорли ёшлар ўз диссертациялари устида иш олиб бормоқдалар.

Молекуляр оптика илмий мактаби га 1960 йилларда Петербург давлат университети профессори М.Вукс ва академик Aкбар Отаходжаев асос солган. Мактабнинг замонавий вакиллари (A.Жумабоев, Н. Низомов, Л. Собиров) молекуляр спектроскопиянинг 3 йўналиши бўйича фаол изланишлар олиб бормоқдалар. Профессорлар A.Жумабоев, У.Тошкенбойев ва фан номзодлари Х. Хушвактов, A. Aбсанов, Б. Худойбердйев маҳаллий ва хорижий олимлар билан ёруғлик тарқалиши соҳасида ҳамкорлик қилмоқдалар.

Лазер физикаси ва ночизиқли оптика илмий мактаби. Ночизиқли оптик жараёнлар ва акустика соҳасидаги илмий тадқиқотлар Л. Собиров раҳбарлигида олиб борилмоқда. Ушбу соҳаларда фан докторлари Н. Эшқобилов, М.Қодиров, Д. Семенов, П.Редкин, A.Халманов ва фан номзодлари Г.Ҳайдаровлар томонидан кўплаб китоблар нашр этилган ва нуфузли журналларда мақолалар эълон қилинган.

Магнит ҳодисалар физикаси мактаби ўтган асрнинг 70-йилларида О. Қувондиқов саъй-ҳаракатлари билан яратилган. Мустақиллик йилларида 1 та докторлик (Д. Сайфуллаева) ва 4 та номзодлик (Н. Хамраев, Р. Ражабов, М. Салахидинова, З. Шодиев) диссертациялари ҳимоя қилинди.

Дифференциал (эллиптик) тенгламалар назарияси илмий мактаби ХХ асрнинг 40-йилларида профессор И.Куклес, академиклар М.Евграфов ва М.Лавреньтевлар томонидан асос солинган. Мактаб вакиллари профессорлар Ш.Ярмухамедов, А.Ҳайдаров, А.Ҳасанов, А.Бегматов, А.Хотамов, Т.Ишанкулов ва бошқалар томонидан физиканинг классик тенгламаси учун Коши масаласини ечишнинг янги усули ишлаб чиқилган, бу усул эластиклик назариясида ва ядро физикаси тажриба натижаларини таҳлил қилишда ўз тадбиғини топган. Бу илмий мактаб вакиллари томонидан 10 дан ортиқ фан докторлари, 30 дан ортиқ фан номзодлари (фалсафа докторлари) тайёрланган. Бугунги кунда проф.А.Ҳасанов раҳбарлигида фаол илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Алгебра ва сонлар назарияси илмий мактаби 1945-1950 йилларда профессор Н.Романов ва доцент Р.Искандаровлар томонидан асос солинган бўлиб, илмий мактаб вакиллари алгебра ва сонлар назарияси муаммолари билан шуғулланади. Бугунги кунда профессор А.Солеев раҳбарлигида «Робототехникада юзага келадиган алгебраик эгри чизиқларни локал таҳлил қилиш масалалари, Минковский теоремасини умумлаштириш, икки хил қиррали графларнинг реккурент функцияларини тадқиқ қилиш ҳамда сингуляр интегралларни тақрибий ҳисоблашнинг оптимал алгоритмларини яратиш» масалалари йўналишларида изланишлар олиб борилмоқда. Бу илмий мактабда 20 ортиқ юқори малакали илмий педагог кадрлар тайёрланган.

Математик анализ ҳамда унинг замонавий математик физикага тадбиқи мактаби 1980 йилларда ЎзФА академиги С.Н.Лақаев томонидан асос солинди. Бу мактаб вакиллари проф.И.Икромов, проф.Ж.Абдуллаев, А.Холхўжаев ва бошқалар томонидан панжарадаги икки, уч ва тўрт даражали Шрёдингер операторларининг спектрал хоссалари тадқиқ қилиниб, муҳим илмий натижалар жаҳон математиклар жамияти томонидан кенг эътироф этилган. Бу йўналишдаги тадқиқотлар АҚШ, Франция, Англия, Германия, Малайзия каби давлатларнинг илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Бу илмий мактабда 7 нафар фан докторлари, 20 дан ортиқ фан номзодлари (фалсафа докторлари) тайёрланди.

Механика мактабининг пайдо бўлиши 1947 йилларда проф. И. С. Куклес томонидан назарий механика кафедрасининг очилиши билан асосланади. Бу мактаб вакиллари – проф. Р. И. Халмуродов, проф.Х.Худойназаров, проф.Б.Хўжаёров, проф.А.З.Хасанов, О.Абдурашидов, В.Бурнашев ва бошқалар томонидан деформацияланувчи қаттиқ жисмлар механикаси ва филтрация масалалари тадқиқ қилиниб, муҳим илмий натижалар жаҳон механиклари жамияти томонидан кенг эътироф этилган. Бу йўналишдаги тадқиқотлар Россия, АҚШ, Украина, қозоғистон ва Азарбайжон каби давлатларнинг илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Бу илмий мактабда 6 нафар фан докторлари, 12 дан ортиқ фан номзодлари (фалсафа докторлари) тайёрланди.

Aхборот технологиялари мактаби 1990 йилларда техника фанлари доктори, академик Восил Кабилов, И.Жуманов ташаббуси билан ташкил этилган. Техника фанлари доктори A. Aхатов, фан номзодлари О. Жуманов, И. Тўрақулов, И. Aминов, Ф. Номозовлар ахборот технологиялари ва улардан ўқув жараёнида фойдаланиш бўйича илмий изланишлар олиб бормоқдалар.

Ботаника мактабига профессор Н.И.Меркулович (1927-1938) томонидан асос солинган. 1960 йиллардан бошлаб профессорлар Е.Проскоряков, Ж.Қабулов, М.Икрамов, Н.Амирхановар томонидан ривожлантирилган. Ботаника илмий мактабининг асосий илмий йўналиши Зарафшон дарёси ҳавзаси флораси ва унинг хилма-хиллигини ўрганишга қаратилган. Бугунги кунда бу илмий мактаб вакиллари (Х.Ҳайдаров, Х.Келдиёров, М.Нормуродов, Ф.Қобилова, М.Носиров, Х. Келдиёрова, Т.Ражабов ва ҳ.к.) томонидан Зарафшон водийсида ўсаётган доривор ўсимликларнинг ресурслари ва биологияси, ғўзанинг оптимал минерал озиқланиши ва унга электротехнологиянинг таъсири, янги ем-хашак ўсимликларнинг биологияси муаммолари мавзуларида илмий ишлар олиб борилмоқда.

Зоология мактаби профессорлар И.Туркевич, А.Сагитовлар томонидан 1940 йилларда ташкил қилинган. Унинг асосий илмий-тадқиқотлари соҳаси орнитология бўлиб, Ўзбекистон тереофаунасининг шаклланиши ва сут эмизувчиларнинг экологиясини ўрганиш мавзуларига қаратилган. Ҳозирги пайтда мазкур илмий мактаб вакиллари профессор Ж.Лаханов, проф.А.Жабборов, доц.С.Фундукчиев ва бошқалар томонидан ҳайвонот дунёсининг фаунаси, экологияси ва муҳофазаси, қишлоқ хўжалиги зараркунандалари ва паразитларининг биологияси ва экологиясини ўрганиш йўналишларида изланишлар олиб боришмоқда.

Ўсимликлар физиологияси илмий мактаби 1945 йилларда С.С.Абаева раҳбарлигида шаклланган. Асосий илмий тадқиқот йўналиши ўсимликларда микроэлементларнинг физиологик ролини аниқлашга қаратилган. Бугунги кунда бу мактаб вакиллари проф.Ж.Х.Хўжаев раҳбарлигида минерал озиқлантиришни мўътадиллаштириш асосида ўсимликларнинг ноқулай омиллар таъсирига чидамлилиги ва ҳосилдорлигини оширишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб боришмоқда. Бу илмий мактабда 2 нафар фан докторлари ва 10 ортиқ фан номзодлари (фалсафа докторлари) етишиб чиққан.

Биокимё ва тупроқшунослик мактаби 1960 йилларда профессор Марк Риш томонидан ташкил қилинган микроэлементлар муаммовий илмий тадқиқот лабораторияси базасида шаклланди. Яйловли ерлар тупроғининг ҳосилдорлигини яхшилаш, ҳайвонлар қон таркибининг биокимёвий хусусиятлари масалаларини ўрганиш йўлга қўйилган.

Кимё мактаби фаолияти доцент Н. Зокиров, профессор Й. Курбатов томонидан 1950-1960 йилларда йўлга қўйилган. Бугунги кунда ушбу мактаб вакиллари профессорлар A. Насимов, Э. Aбдурахмонов, Н. Мухаммадиев, Н. Файзуллаевлар, доцентлар З. Нормуродов, У. Норқулов, С. Тиллаев, Ш. Саидқуловлардир.

Табиий география ва геоэкология мактаби 1960 йилларда ташкил топган ва унинг ютуқлари профессорлар A. Aбулқосимов, Л. Aлибеков, Ш. Холиқулов, С. Aббосов ва A. Раҳматуллаев хизматлари билан боғлиқ.

Иқтисодий назария мактаби 1970 йилларда ташкил этилган бўлиб, унинг фаолияти профессорлар Ю.Дунаев, К.Саидов, Л.Криворучко, Э.Aлиқулов, Э.Ходжаев, У.Рашидовлар номи билан боғлиқ.

Обсерватория. СамДУ Самарқандда расадхона қурдирган Мирзо Улуғбек томонидан бошлаб берилган осмон жисмларини ўрганиш анъаналарини бугун ҳам давом эттирмоқда. СамДУнинг Астрономия илмий-тадқиқот марказида коинотдаги энг баланд нарсаларни суратга олишга қодир замонавий PZS камераси билан жиҳозланган 48 метрли оптик линзали Grubb-Parsons телескопи мавжуд.

Блейзер халқаро телескоп дастурига кўра, Майданак расадхонасида кузатув кузатувлари олиб борилмоқда ва BL-Lac объектлари сайёрамиздан 280 Мпc масофада кузатилмоқда.

2007 йилда АИТМ ходимлари икки сменали GSC 2007: 761 юлдузни 6,5 соат айланиш билан кашф этди. (Бу д = 0,05 юлдуз ёрқинлиги фарқи билан аниқланди). Бундан ташқари, 2007-2011 йилларда ушбу марказ блейзер объектлари ёрқинлигидаги ўзгаришларни ўрганиш бўйича фундаментал грант лойиҳасини муваффақиятли якунлади.

Ҳозирда 2017-2020 йилларда Самарқанд ва Майданак расадхоналарида VA-FA-F2-006астрофизик объектларининг ўзгарувчанлигини ўрганиш бўйича молиялаштирилган грант лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Астрономия илмий-тадқиқот маркази ўқув расадхонаси сифатида фаолият юритади.