Қадрлаш - тирикликнинг азалий ва абадий мезони

img

Хотира ва қадрлаш — инсон ақл-заковатининг бетакрор маънавий неъматлари, тирикликнинг азалий мезонларидир.

Самарқанд давлат университети ўқув ишлари бўйича проректор Аҳмаджон Солеев ва ўқув-услубий бошқарма ходимлари бошқарманинг меҳнат фахрийлари Қудрат Айматов ва Анорбой Мусаев хонадонларида бўлиб,  уларни яқинлашиб келаётган айём билан муборабод этишди.

Узоқ йиллар давомида университетда самарали фаолият кўрсатган ушбу ходимларга Ректор томонидан йўлланган байрам табриги ва совғалар топширилди.