Бугун Самарқанд давлат университети назарий физика ва квант электроникаси кафедраси ўқитувчиси Шавкат Умидуллаевнинг туғилган куни.
    Шавкат Умидуллаев 1961-йил Қашқадарё вилояти Ғузор туманида таваллуд топган. 62 ёшни қарши олган олим 40 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли хил лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси Шавкат Умидуллаевни самимий муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

    Самарқанд давлат университети
    Фахрийлар кенгаши