Бугун Самарқанд давлат университети оптика кафедраси доценти Урал Жўраевнинг туғилган куни.

    Урал Жўраев 1946 йил Қарши шаҳрида таваллуд топган. 77 ёшни қарши олган олим 54 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли хил лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси физика-математика фанлари номзоди, доцент Урал Жўраевни самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши