Самарқанд давлат университетига америкалик тадқиқотчи Женнефер Тёрнер ташриф буюрди.

    Ташрифдан асосий мақсад Самарқанд давлат университети фаолияти билан танишиш ҳамда “АҚШ, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги халқаро муносабатлар” мавзусида семинар ўтказишдир.

    Тадбирда СамДУ тарих, психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар, география ва экология факультети профессор-ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

    Семинар давомида Женнефер Тёрнер АҚШ, Хитой ва Марказий Осиё давлатларида юз бераётган глобал муаммолар, жумладан иқлим ўзгариши, экология бузилиши, атроф-муҳит муҳофазаси ва сув танқислиги бўйича фикр мулоҳазаларини билдирди.

    Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди…

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.