Самарқанд давлат университетига Пуате университетининг (Франция) халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Кристин Фернандез ва магистратура бўлими масъул ходими Брижит Ванниелар ташриф буюрди.

    Меҳмонлар билан СамДУ халқаро ҳамкорлик ишлари бўйича проректори, профессор Акмал Ахатов учрашди.

    Ташрифдан асосий мақсад ҳамкорликда биомуҳандислик ва IT-информацион технологиялар йўналишида қўшма таълим дастурида магистратура босқичи учун ўқув дастурларини муҳокама қилиш ва келгусида магистратура босқичи учун қўшма таълим ташкил этиш.  Шунингдек, халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш назарда тутилган.

    Музокаралар давомида томонлар ўртасида тадқиқотчилар қўшма таълим дастурлари бўйича докторантура босқичида СамДУ ва Пуате университетида илмий изланишлар олиб бориш тўғрисида фикр алмашилди.

    

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.