Самарқанд давлат университетида атоқли ўзбек тилшуноси, Ўзбекистон фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор Рахматулла Қўнғуров таваллудининг 90 йиллигига бағишлаб “Ўзбек тили стилистикаси ва нутқ маданияти масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

    Анжуманда республиканинг турли нуфузли таълим муассасалари ва ташкилотларидан олимлар ҳамда СамДУ профессор-ўқитувчилари ўз маърузалари билан иштирок этди.

    Тадбир аввалида Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг конференсия иштирокчиларига йўллаган табригини илмий  ишлар ва инновациялар бўйича проректор Ҳаким Хушвақтов ўқиб эшиттирди.

    Конференция давомида олимнинг илмий мероси, ўзбек тили услубшунослиги мактабига тамал тоши қўйган фаолияти ҳақида билдирилган фикрлар ва олим хотирасини абадийлаштиришга оид таклифлар Рахматулла Қўнғуров хотирасига эҳтиромнинг ўзига хос намунаси бўлди.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.

    Шавкат Акрамов олган суратлар.