Бугун Самарқанд давлат университети органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси доценти  Эргаш Ориповнинг туғилган куни.

    Кимё фанлари номзоди Эргаш Орипов 1950 йил Тойлоқ туманида туғилган. 73 ёшни қарши олган олим 50 йилдан буён  Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда. Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига муваффақият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

    Самарқанд давлат университети
    Фахрийлар кенгаши