Айни вақтда Самарқанд давлат университети генетика ва биотехнология кафедраси мудири, доцент Гавҳар Душанова ва докторантлар Севара Халилова ҳамда Ўғилой Хидировалар Новосибирск давлат техника университетида биология фанлари доктори, катта илмий ходими Екатерина Литвинова раҳбарлигида “Бактерияларда молекуляр-генетик таҳлил” мавзусида малака ошириш дастурида иштирок этмоқда.

    Дастур давомида олималарнинг “Новосибирск Биолабмикс”, “Биосан” илмий ишлаб чиқариш корхоналари билан танишиши режалаштирилган.   

    Самарқанд давлат университети

         Ахборот хизмати.