Бугун Самарқанд давлат университети аналитик кимё кафедраси катта ўқитувчиси Қодир Муродовнинг туғилган куни.

    Кимё фанлари номзоди Қодир Муродов 1954 йилда туғилган. 69 ёшни қарши олган олим 45 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда самарали меҳнат қилиб келмоқда. 

    Самарқанд давлат университети жамоаси туғилган кун соҳибини бугунги кун муносабати билан табриклаб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди. 

 

Самарқанд давлат университети 
Фахрийлар кенгаши.