Бугун Самарқанд давлат университети умумий физика  кафедраси доценти Раҳмат Турниёзовнинг таваллуд топган куни.
    Раҳмат Турниёзов 1947-йил Пахтачи туманида туғилган. 76 ёшни қарши олган олим 50 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда самарали меҳнат қилиб келмоқда.
    Самарқанд давлат университети жамоаси Раҳмат Турниёзовни самимий муборакбод этиб, илмий ишларига муваффақият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
 
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши