Бугун  Самарқанд давлат университети профессори, Ўзбекистон халқ артисти Абдурашид Эргашевнинг таваллуд топган куни.

    Абдурашид Эргашев 1941 йил Қўқон шаҳрида туғилган. 82 ёшни қарши олган олим 60 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Самарқанд давлат университети жамоаси Абдурашид Эргашевни самимий муборакбод этиб, ижодий ишларига муваффақият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

   

Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши