Бугун Самарқанд давлат университети ноорганик кимё ва материалшунослик  кафедраси профессори Абдулла Насимовнинг таваллуд топган куни.

    Беруний номидаги Ўзбекситон Давлат мукофоти соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, профессор Абдулла Насимов  1951 йил Қўшработ туманида туғилган. 72 ёшни қарши олган олим 50 йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Самарқанд давлат университети жамоаси Абдулла Насимовни самимий муборакбод этиб, ижодий ишларига муваффақият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

    Самарқанд давлат университети
    Фахрийлар кенгаши