Самарқанд давлат университети халқаро таълим дастурлари марказида хорижий давлатларнинг еткачи олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида таълим олаётган талаба ва магистрантларнинг битирув малакавий иши ва диссертацияси ҳимоялари ўтказилмоқда.

    Халқаро таълим дастурлари марказида бакалавриат босқичининг 4-курсини 2+2 қўшма таълим дастурлари асосида 40 дан зиёд талаба тугатмоқда. Жумладан, 15 нафар талаба 2+2 қўшма таълим дастури асосида Хитойнинг Шанси нормал университетида тарих (буюк ипак йўли тарихи) йўналиши бўйича битирув малакавий ишларини ҳимоя қилди. Станкин Москва давлат технология университети билан мавжуд  2+2 қўшма таълим дастури балакалавриат йўналиши – мехатроника ва робототехника ҳамда материалшунослик ва янги материаллар технологияси йўналишларида эса 30 дан зиёда талаба тамомлади.

    Халқаро таълим дастурлари марказида 1+1 қўшма таълим дастурлари асосида таълим олаётган магистрантлар Шимолий Кавказ Федерал университети билан ҳамкорликдаги география (ўрганиш обекти бўйича) мутахассислигида 3 нафар, Белгород давлат миллий тадқиқот университети билан ташкил этилган дориларнинг саноат технологияси мутахассислиги бўйича ҳам 3 нафар магистрант  диссертация ишларини ҳимоя қилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.