Самарқанд давлат университети профессори,

    таниқли олим, тажрибали педагог

    Маҳмуд Лутфуллаевга!

    Ҳурматли Маҳмуд Ҳасанович!

    Сизни таваллуд кунингиз билан самимий табриклайман.

    Етмиш ёш умрни донишмандлик фаслининг бошланишидир.

    Улкан ҳаёт тажрибасига эга,  илмий мактаб кўрган олимсиз. Сизни фикр-мулоҳазаларингиз биз учун жуда муҳим ва қадрлидир.

    Сиз Самарқанд давлат университетида ахборот технологиялари фани ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдасиз. Университетимизда ушбу соҳанинг тараққиётини Сизнинг машаққатли меҳнатларингизсиз тасаввур этиб бўлмайди.

    Илмий-педагогик фаолиятингиз давомида 3 фан номзоди тайёрладингиз. Ўнлаб ёшларга катта ҳаёт йўлини кўрсатдингиз.

    Монографиялар,  дарслик ва  ўқув-услубий қўлланмаларингиз нашр этилган.

    Сиз фидойи олим, заҳматкаш устоз сифатида мамлакатимиз илмий жамоатчилиги олдида ҳам катта ҳурмат-эътиборга эгасиз.

    СамДУ профессор-ўқитувчилари Сиз билан ҳақли равишда фахрланади.

    Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайман.

    Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, илмингизга барака берсин.

 

Рустам ХОЛМУРОДОВ,

Самарқанд давлат университети ректори,

Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,

Олий Мажлис Сенати аъзоси.