Самарқанд давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти Орзибону Юсупованинг «Социолингвистика» номли ўқув қўлланмаси нашр этилди.

    Мазкур ўқув қўлланмада «Социолингвистика» фанини ўзлаштириш учун бўлган асосий мавзулар берилган бўлиб, «Социолингвистика» фанининг ўрганиш предмети, мақсад ва вазифалари тўғрисида, бу соҳанинг шаклланиш шарқ ва ғарб мутафаккирларининг асарларидаги социолингвистик қарашлар, сетиолингвистика йўналишлари, тадқиқот методлари, тилнинг функционал таснифи ижтимотй-коммуникатив тизим, жамиятдаги ўзгаришларнинг тил сатҳлари ривожига таъсири, тил контакти тушунчаси, тил контакти туфайли вужудга келувчи социолингвистик ҳодисалар, билингвизм ва унинг турлари, интерференция ҳодисаси, мулоқот олами таркибий қисмлари, мулоқот жараёнида сўзловчи ва тингловчининг маданияти, ралингвистик ва экстралингвистик воситалар ҳақида талабаларнинг тасаввурини кенгайтиришга дастлабки билимларини ривожлантириш ва чуқурлаштиришга қўшимча маълумотлар билан таъминлашга мўлжалланган.

    Қўлланмадан филология таълим йўналиши талабалари, магистрантлар, тадқиқотчилар фойдаланиши мумкин.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.