Самарқанд давлат университети Қабул комиссияси 60210400 – Дизайн (ландшафт дизайни) йўналиши бўйича ижодий имтиҳонлар ўтказилишини маълум қилади.

    Ижодий имтиҳонлар 2023 йил 26 июль куни соат 09:00 да Самарқанд давлат университети тарих факультетида ўтказилади.

    Танлов жараёнларининг кўнгилдагидек ўтишини таъминлаш учун имтиҳон дастуридаги (https://www.samdu.uz/uz/pages/Exam_programs) кўрсатмаларга риоя қилишингизни сўралади.

    Эслатма: Абитуриентлар имтиҳонга шахсни тасдиқловчи ҳужжат (пасспорт) ва чизма қуролларини олиб келишлари лозим.

 

Самарқанд давлат университети

Қабул комиссияси.