Бугун Самарқанд давлат университети бошланғич ва технологик таълим кафедраси доценти Майсара Нуриддинованинг таваллуд топган куни.

    Биология фанлари номзоди Майсара Нуриддинова 1957-йилда  туғилган. 66 ёшни қарши олган олима,  42 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
    Самарқанд давлат университети жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
 
Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.