Самарқанд давлат университетига Индонейзиянинг Видя Гама Маҳакам Самаринда университети проректори, профессор Арбаин ва Муҳаммадияҳ Сидоаржо университети марказ бошлиғи Муҳаммад Танзил Мултазамлар ташриф буюрди. Меҳмонлар халқаро ҳамкорлик бўйича проректор, профессор Акмал Ахатов учрашув ўтказди.

    Музокараларда халқаро базаларида индексланадиган журналларда мақола чоп этиш ҳамда илмий лойиҳалар бўйича ҳамкорликда тадқиқот олиб бориш, тажрибалар алмашиш бўйича сўз юритилди. Шунингдек, томонлар халқаро конференциялар ташкил этишга келишиб олди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.