Самарқанд давлат университетида халқаро таълим дастурлари  битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

    Унда Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов, халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Мухтор Носиров, Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори Тошпўлат Ражабов ҳамда халқаро таълим дастурлари маркази бошлиғи Сардор Умаровлар иштирок этди.

    Самарқанд давлат университети халқаро таълим дастурлари марказида шу кунга қадар 4 та хорижий давлатнинг 7 олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда 8 бакалавр ва 10 магистратура мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастурлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, 2022-2023 ўқув йилида 50 нафар бакалавриат ва 6 нафар магистратура талабалари таҳсилни муваффақиятли тамомлади.

    Тадбирда Хитой Халқ Республикасининг Шанси Нормал университети билан 2+2 қўшма таълим дастури бўйича бакалавриатни тугатган 15 нафар,  Россия Федерациясининг "СТАНКИН" Москва давлат технологиялари университети билан қўшма таълим дастурини тугатган 35 нафар, шунингдек, Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ федерал унивеситети билан қўшма таълим дастури бўйича магистратурани тугатган 3 нафар ва Россия Федерациясининг Белгород давлат миллий тадқиқот университети билан магистратура қўшма таълим дастури бўйича таҳсилни тугаллаган 3 нафар магистрантга ҳамкор олий таълим муассасаси ва Самарқанд давлат университетининг дипломлари топширилди.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.