Фарзандининг ўқиши учун шароитлар яратиб, уларни қўллаётган ота-оналарга Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг ташаккурномалари топширилмоқда.

    Пастдарғом тумани «Қорасув» маҳалласида истиқомат қилувчи Шоҳрух Ўрозов жорий ўқув йилида Самарқанд давлат университетига давлат гранти асосида биринчилар қаторида ўқишга қабул қилинган. Бугун у интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультетининг дастурий инжиринг йўналишида таҳсил олмоқда.

    Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродовнинг ташаббуси билан фарзандларининг ўқиши, уларнинг таълим-тарбиясига бефарқ бўлмаган ота-оналарни тақдирлаш лойиҳаси ташкил этилган. Ушбу лойиҳа доирасида Шоҳрух Ўрозовнинг ота-онаси – Фазлиддин Шарипов ва Азиза Наймановаларга Рустам Холмуродовнинг махсус ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

    Шоҳрух Ўрозов таълим олган Пастдарғом тумани 87-мактабда ташкил этилган тадбирда унинг ота-онаси маҳалла аҳлига фарзандини илмли қилиб тарбиялашда ўрнак сифатида кўрсатилган бўлса, унинг муваффақияти ёшлар учун ажойиб руҳлантириш бўлди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.