Самарқанд давлат университети илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, PhD Фаррух Ахмедов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказилган “Ёш олимларни етакчи хорижий университетлар ва илмий ташкилотларга стажировкаларга юбориш” танловида ғолибликни қўлга киритди.

    Фаррух Ахмедов мазкур грант дастури асосида Испаниянинг Коруна университетида илмий тадқиқотларини давом эттириш имкониятига эга бўлди.

 

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.