Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов Франциянинг Пуате университетида бўлиб турибди. Ташриф доирасида Эрасмус+ лойиҳасида профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинувини мунтазан ташкил этиш мақсадида Пуате университетининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Фарида Эникеэва, ўқув бўлими бошлиғи Жулиен Мишел, магистратура бўлим бошлиғи Пол Ванҳуке ва математика ва иловалар лабораторияси мудири Борис Пасқуиерлар билан учрашув ўтказди.

    Мулоқотда СамДУ нинг Эрасмус+ лойиҳадаги иштироки, магисратура ва докторантура босқичларида талаба алмашиш, қўшма лабораторияни ташкил этиш ва фаолиятини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.