Самарқанд давлат университетида «ИННОВEК-2023» ҳафталиги доирасида интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультетида "Энг яхши ИТ СТАРТАП" танлови ўтказилди.

    Мазкур танловда эксперт сифатида дастурий маҳсулотлар яратиш бўйича “СйБEР АРEА” хусусий корхонаси директори Бобур Ҳамидов ва ИТ-ПАРК Самарқанд ҳудудий филиали СТАРТАПЛАР бўйича менежер Бобомурод Тошбоевлар иштирок этди.

    Энг яхши СТАРТАП сифатида СамДУ дастурий инжиниринг йўналиши талабаси Мақсуд Пардаевнинг "Илмий оммабоп ресурсларни онлайн тақдим қилишнинг виртуал кутубхонаси" дастури танлаб олинди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.