Бугун Самарқанд давлат университети дифференсиал тенгламалар кафедраси мудири, профессор Ақназар Ҳасановнинг туғилган куни.
    Физика-математика фанлари доктори Ақназар Ҳасанов 1952 йил Беруний туманида туғилган. 71 ёшни қарши олган олим 50 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда…
    Самарқанд давлат университети жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.