Тадбир доирасида “Миллий қадриятларнинг энг фаол тарғиботчиси” танлови ўтказилди. Юқори савияда кечган мазкур танловда факультет ва институтларнинг 10 жамоа иштирок этди.

    Танлов якунига кўра педагогика таълими факультетининг “Эл мероси” жамоаси 1-ўринни, филология факультетининг “Беҳбудий издошлари” жамоаси 2-ўринни, Биокимё институтининг “Ўзбегим қизлари” жамоаси 3-ўринни қўлга кириди.

    “Энг яхши миллий рақс ижрочиси” танлови бўйича филология факультети талабаси Ҳилола Ҳайдарова, “Энг яхши миллий қўшиқ ижрочиси” танловида Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш институти талабаси Сарвар Сатторовлар мутлоқ ғолиб деб топилди.

Самақранд давлат университети

Ахборот хизмати.