Адлия вазирлигида ўтказилган мазкур анжуманда Самарқанд давлат университети Патентлаштириш ва инновацион технологиялар трансфери бошқарма бошлиғи, доцент Хайрулло Ҳайдаров ва бўлим бошлиғи Бунёд Эштемировлар иштирок этди.

    Анжуман сессиялари интеллектуал мулк ҳуқуқларини бошқариш, тижоратлаштириш, марказлар ва бизнеснинг ўзаро алоқалари, ихтирочилик соҳасидаги стартаплар ва соҳанинг шу каби бошқа қатор долзарб масалаларига бағишланди.