Самарқанд давлат университети Туркиянинг нуфузли университетлари билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

    Самарқандда Иккинчи Ўзбекистон-Туркия таълим форуми ўтказилди. Халқаро анжуманда Туркия Олий таълим кенгаши раиси Эрол Ўзвар, Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар, Эге университети ректори Неждет Будак, Истанбул техника университети ректори Исмаил Коюнжу ва 40 дан ортиқ Туркия университети вакиллари иштирок этди.

    Анжуманнинг очилиш маросимда Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов маъруза қилди.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати,

    Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.