Самарқанд давлат университети олимлари ҳамда россиялик профессорлар Юрий Наумсев ва Евгений Крупочкинлардан иборат ишчи гуруҳ мазкур лойиҳани бажариш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини илгари сурди. Мулоқотда СамДУ ботаника боғида ўсимликларни кўпайтириш, тадқиқот марказларини ташкил этиш, илмий лабораторияларни шакллантириш, боғнинг топографик харитасини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

    - Самарқанд давлат университети ботаника боғи ўтган асрнинг етмишинчи йилларида ташкил топган, майдони 36 гектар. Боғда 6000 дан зиёд мевали ва манзарали дарахтлар, бутасимон, гул ўсимликлари мавжуд, - дейди СамДУ ботаника кафедраси мудири, профессор Хислат Ҳайдаров. - Улардан табиий ва аниқ фанлар йўналишига доир илмий ишларда фойдаланиб келинмоқда. Фаолиятимизни янада янгилаш ва ривожлантириш мақсадида хорижий Ботаника боғлари тажрибаларини ўрганиб чиқяпмиз. Шу мақсадда чет эллик мутахассисларни жалб қилганмиз. Ҳозирда бу олимлар билан ҳамкорликда СамДУ Ботаника боғини қайта тиклаш лойиҳасини ишлаб чиқяпмиз. Бу ер нафақат боғ, балки илмий лабораторияларни ҳам ташкил қилиш режамизга киритилган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.