СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти доценти Жасурбек Абдумаликов Россия фанлар академияси Сибир Агробиотехнологиялар федерал илмий-тадқиқот марказида бўлиб турибди. Сафар мақсади қишлоқ хўжалик экинларини замонавий усуллар ёрдамида кўпайтириш бўйича тадқиқотлар олиб бориш саналади. Ж.Абдумаликов томонидан ушбу марказнинг Агроиқлим тадқиқотлари ҳамда Микроклонал кўпайтиришни автоматлаштириш лабораторияларида замонавий генетика ва геномика усуллари ёрдамида ғўзанинг янги навларини яратиш бўйича тажрибалар олиб борилмоқда. Янги ўсимлик навларини кўпайтиришда озуқа муҳитларини тайёрлаш, ўсимликларни вирусли касалликлардан ҳимоя қилиш учун ПЦР таҳлилларини олиб бориш устида ишлар амалга оширилади. Шунингдек, сафар давомида бошқа қишлоқ хўжалик экинлари, хусусан, картошка, маккажўхори, дуккакли дон ва ем-хашак экинлари, доривор ўсимликлар устида ҳам ишлар олиб борилади ва тадқиқот натижалари республикамизда ушбу соҳаларни ривожлантиришда татбиқ этилади.