Нормаҳаммад Холматов - Самарқанд давлат университети археология кафедрасининг профессори, тарих фанлари доктори. Олимнинг Scopus, Web of Science халқаро базаларига кирувчи ҳамда жаҳоннинг нуфузли илмий журналларида 10 га яқин ва республика илмий журналларида 60 яқин мақолалари эълон қилинган. Шунингдек, 6 монография, 1 дарслик, 2 ўқув қўлланма, 20 га яқин ўқув- услубий қўлланмалар муаллифи.

    Асосий илмий йўналиши “Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистон мезолит ва неолит даври жамоалари моддий маданияти тадқиқотлари” га қаратилган. Нормаҳаммад Холматов Россия Фанлар академияси археология институтининг мактабини ўтаган, қатор хориж археологик экспедиция тадқиқотлари иштирокчиси. Ҳар йили Ўрта Зарафшон воҳаси Сазоғон неолит маданияти ёдгорликларида қазилма ишларини амалга ошириб келади. Ҳ-индекси 3. Таянч докторант ва уч мустақил тадқиқотчига илмий раҳбарлик қилган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.