Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов Хитойда ўтказилаётган “Олий таълим соҳасида ҳамкорлик бўйича Тянцзин форуми” да иштирок этмоқда. 

    Акмал Ахатов форум доирасида Тянцзин педагогика университети ва  Тянцзин чет тиллари университети ректорлари билан ҳамкорлик меморандуми ва келишув шартномаларини имзолади. 

    Мазкур шартномалар профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва талабалар учун стажировкалар ташкил этиш, томонлар илмий-услубий ютуқларини ҳисобга олиб педагоклар малакасини ошириш, академик алмашинув ҳамда турли мобиллик  дастурларини йўлга қўйиш каби масалаларни ўз ичига олади. Шунингдек, ҳамкорликда конференсия, симпозиум, семинарлар, онлайн ва офлайн қўшма маърузалар ўтиш, ёзги мактаблар ҳамда  амалиёт дастурларини ташкиллаштиришни назарда тутади.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.