Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси   Рустам Холмуродов Хитойнинг Ляонин университети билан ҳамкорлик шартномаси имзолади. 

    Мазкур шартнома баҳолаш тизимини рақамлаштириш, дастурий таъминот ишлаб чиқиш, сунъий тафаккур, ахборот тизимлари, ўқув жараёни, инсон ресурсларини бошқариш соҳаларида бакалавриат, магистратура ва докторантура босқичларида кадрлар тайёрлаш каби масалаларни ўз ичига олади. Шунингдек, ёзги мактаблар ташкил қилиш, талаба ва профессор-ўқитувчилар академик алмашинувини йўлга қўйиш, ҳаммуаллифликда илмий услубий ишларни нашр этиш, илмий тадқиқотлар олиб боришни назарда тутади.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.