Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтида бўлди.
    Янги қурилган, замонавий 400 ўринга эга талабалар турар-жойи билан танишди. Қурилаётган кутубхона, замонавий уруғчилик лабораторияси, янги ўқув бинолари, институт кампусини кўкаламзорлаштириш лойиҳаларини кўздан кечирди. Масъулларга ётоқхона ва агробиотехнологиялар трансфери илмий тадқиқот лабораторияси фаолиятини  яхшилаш бўйича тавсиялар берди..

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.