Самарқанд давлат университети филология факультетида 11 февраль  – “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар куни” муносабати билан ушбу номдаги тадбир ўтказилди.  

    Хотин-қизларнинг илмий салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган мазкур тадбирда СамДУ хотин-қизлар масалалари бўйича кенгаш раиси, ректор маслаҳатчиси Шарофат Тухлиева, профессорлар Маҳфуза Давронова, Бадиа Муҳиддинова, Назмия Муҳиддинова, доцентлар Орзибони Юсупова, Гулсанам Холиқулова, Умида Рашидова ҳамда Светлана Умировалар маърузалари билан иштирок этди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.