Самарқанд давлат университети интелектуал тизимлари ва компьютер технологиялари факультети қошида 2023 йил IT марказ ташкил этилди.  Бундан асосий мақасад илмий тадқиқот ишларини IT-индустрия билан интеграция қилиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда талабаларни дастурлаш соҳасида иш билан таъминлашдан иборат.

    Бугунги кунда марказ 3 асосий йўналишда иш олиб бормоқда. Биринчиси, дастурий маҳсулотларни замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқиш ва малакали дастурчилар тайёрлаш. Иккинчиси, университет тузилмаларни босқичма-босқич рақамлаштириш. Учинчиси, тадқиқотчиларнинг илмий лойиҳаларини дастурий таъминот тайёрлашга кўмаклашиш ва халқаро IT танловларда иштирок этиш.

    СамДУ IT марказида алгоритимлаш, веб дастурлаш, компьютер саводхонлиги, мобил дастурлаш, сунъий интеллект каби курласр ташкил этилган бўлиб, ҳозиргача 15 дастурчи тайёрланди. - дейди IT марказ бошлиғи Аслиддин Сайидқулов. – Дастурчилар ўзларининг 10 дан ортиқ дастурий маҳсулотларини Самарқанд шаҳрининг йирик ва ўрта савдо объектларига, дистрибюторлик хизматларига, ишлаб чиқариш корхоналарига тақдим этди.  Натижада иш сифати самарадорлиги ошди ва тадбиркорларнинг фаолияти яхшиланди. Масалан «Донко» ишлаб чиқариш корхонасининг Самарқанд шаҳридаги дистрибюторлик хизмати рақамлаштирилди. Шундан сўнг, корохонанинг қандолатчилик маҳсулотлари тез ва ишончли тарзда етказилиш хизмати фаоллашди. Қолаверса, СамДУ қошида «SamIT» МЧЖ ташкил etildi... СамДУ Илмий Ахборотнома журналига мақолаларни қабул қилиш, жойлаштириш, халқаро илмий базаларда индекслаш ишлари рақамлаштирилиб, axborotnoma.uz платформаси ишга тушурилди. Университет кадрлар бўлими фаолиятида ходимлар шахсий маълумотларини йиғиш, сақлаш ва бўлим маълумотларини мониторинг қилиш имконияти яратилди. Факультетда синов тариқасида ходимларнинг ишга келиб кетиш давомати дастури ўрнатилди. Ушбу дастур ходимнинг ишга қачон келгани ва ишдан қачон чиққанлиги ҳақида маълумотларни жамлайди. Шунингдек, илмий тадқиқотчиларнинг малакавий имтиҳонларини ташкил қилиш жараёнларини рақамлаштириш учун phd.samdu.uz платформаси йўлга қўйилди… IT марказ дастурчилари университетнинг илмий тадқиқотчилари ва ўқитувчиларининг бир қатор лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорлик қилмоқда. “Видеотасвирли маълумотлар асосида тирбандликлар баҳолаш”, “Машинавий ўқитиш асосида кўчмас мулкни баҳолаш”, “Тиббий тасвирларни сунъий интеллект ёрдамида ташҳис қўйиш” каби дастурлар шулар жумласидандир… IT марказ аъзолари бир қатор стартап ва ҳакатон танловларида иштирок этмоқда. Тошкентда Open Data Challenge ҳакатони, Мирзо Улуғбек ворислари республика кўрик танловида ўзларининг стартап ишланмалари билан қатнашди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.