Бугун Самарқанд давлат университети профессори Нурали Муҳаммадиевнинг туғилган куни.

    Физикавий ва коллоид кимё кафедраси мудири, профессор Нурали Муҳаммадиев 1955-йил Ургут туманида туғилган. 69 ёшни қарши олган олим Самарқанд давлат университетида 47 йилдан буён бир қатор лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Университет жамоаси профессор Нурали Муҳаммадиевни самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.