Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг  маълумотларига кўра, тахминан 7 миллион бевақт ўлим ҳолатларига атмосфера ва хоналар ҳавоси ифлосланиши сабаб бўлмоқда. 

    Бугунги кунда ҳаво ифлосланиши гипертония ва овқатланиш билан боғлиқ касалликларнинг келиб чиқишидан кейинги ўринда турадиган саломатлик учун глобал хавф омили ҳисобланади. 

    ЮНEСКО нинг 257  ўрмон қўриқхоналаридан ўнтаси, ўрмон ёнғинлари туфайли сўнгги 10 йил ичида заҳарли карбонат ангидрид гази чиқарувчи манбага айланди.

    Ёнғинлар углероднинг атмосферага тарқалишига олиб келади, бу эса исиш ва янги ёнғинларни келтириб чиқаради.

    Маълумотларга кўра, Зарафшон дарёси сувида азот аммоний белгиланган меъёрлардан 21 марта, азот нитрат 2,6 марта, азот нитрит 60 марта хлоридлар 1,3 марта мис ионлари юқори экани аниқланган.

    Сўнгги вақтларда табиатимизда ҳам аномал ўзгаришлар юз бермоқда.  Ўзбекистонга 2023 йил 4 ноябрь куни Урал томондан совуқ ҳаво оқими, у билан бирга кучли шамол кириб келиши оқибатида мамлакатнинг бир қатор ҳудудлари, хусусан, Тошкент шаҳрида чанг-қум бўронлари кузатилганди. Шу куни Тошкент ҳавосидаги чанг рухсат этилган миқдордан 30 баробаргача ошиб кетгани  қайд этилди.

    Бу муаммоларнинг ечими қаерда?

 

Ойбаҳор Ниёзова

Самарқанд давлат университети

экология ва ҳаёт хавфсизлиги кафедраси доценти.