Леонард Собиров – Самарқанд давлат университети назарий физика ва квант электроника кафедраси профессори, физика-математика фанлари доктори.

    Леонард Собиров 1 монография, 2 дарслик, 8 ўқув қўлланма, 9 услубий қўлланма ва 200 дан ортиқ илмий ишлари муаллифи. Илмий мақолаларининг 78 таси Scopus ва Web of Science базасидаги нуфузли журналларида чоп этилган.

    Олим 2 халқаро ва 2 республика илмий журналлари таҳрир ҳайъати  аъзоси.

    Леонард Собиров илмий раҳбарлигида 1 докторлик, 11  номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган.

    Леонард Собиров  1983 йилда Абу Райҳон Беруний номидаги давлат мукофоти, 2018 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2023 йилда “Меҳнат фахрийси” I даражали кўкрак нишони билан тақдирланган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.