Шокир Ғаффоров – Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси профессори, тарих фанлари доктори.

    Шокир Ғаффоров 5 монография, 5 дарслик, 10 ўқув қўлланма, 11 услубий қўлланма, 9 рисола, 435 илмий мақола муаллифи.

    АҚШ, Россия, Буюк Британия, Туркия, Германия, Франция, Қозоғистон, Тожикистон ва бошқа давлатларнинг халқаро симпозиум, конференцияларга ўзининг илмий ишлари билан қатнашиб келмоқда.

    3 хорижий ва 5 республика илмий журналлари таҳририй ҳайъат аъзоси. 4 та тарих фанлари бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар аъзоси.

    Шокир Ғаффоров илмий раҳбарлигида 5 тарих фанлари бўйича фалсафа доктори тайёрланган. Шунингдек, айни вақтда 3 DSc ва 7 PhD диссертантларга раҳбарлик қилмоқда.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.