Бугун Самарқанд давлат университети ижтимоий-иқтисодий география кафедраси доценти Тошпўлат Жумабоевнинг туғилган куни.

    Ижтимоий иқтисодий география кафедраси доценти Тошпўлат Жумабоев 1941 йил Самарқандда туғилган.  83 ёшни қарши олган олим 55 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.