Самарқанд давлат университети математик физика ва функционал анализ кафедраси доценти Шаҳзод Қурбонов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказилган “Ёш олимларни етакчи хорижий университетлар ва илмий ташкилотларга стажировкаларга юбориш” танловида ғолибликни қўлга киритди.

    Шаҳзод Қурбонов ушбу грант дастури асосида Франциянинг Лорраине университетида 2 ой мобайнида илмий ишларини давом эттириш имкониятига эга бўлди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.