Абдулло Насимов – Самарқанд давлат университети Биокимё институти ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси профессори, техника фанлари доктори, Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси. 

    Олимнинг 2 монография, 10 ўқув қўлланма, 20 дан ортиқ услубий қўлланма, 500 дан ортиқ илмий мақолалари нашр этилган.

    15 га яқин мақоласи Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда эълон қилинган. 10 та илмий лойиҳа ва CRDF гранти соҳиби.

    Абдуло Насимов раҳбарлигида 3 докторлик ҳамда 10 фан номзоди ва фалсафа доктори (PhD) диссертациялари ҳимоя қилинган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.